Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Баҳодир Аҳмедов: «Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзалининг ҳақиқий қаҳрамонига айланган, “Максам-Чирчиқ” жамоасининг сардори ва миллий терма жамоанинг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов учун ушбу мавсум унинг профессионал ўйинчилик фаолиятидаги сўнггиси бўлди.

Ўз фаолияти давомида Баҳодир Аҳмедов 3 маротаба Осиё чемпионатининг кумуш медаллари соҳибига айланган. Умуман эса, у 13та Осиё чемпионатидан 11тасида иштирок этган. Бундай кўрсатгичга Аҳмедовдан ташқари Осиёда фақатгина Қирғизистон терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Нуржан Жетибаев эга.

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси. Ҳозирги кунга қадар ўтказиб келинган футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатларининг барчасида фақатгина Аҳмедов иштирок этган. Шу тариқа, у 9 маротаба Ўзбекистон чемпионлигини ва 8 маротаба Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.

Аҳмедовнинг фаолияти 27 март куни Ўзбекистон Кубоги финал учрашувида ёрқин тарзда якунланди. “Максам-Чирчиқ” таркибида, Аҳмедов ушбу йилги мамлакат Кубоги соҳибига айланди. Финал учрашувида унинг жамоаси қаршининг “Дўстлик-AIN” клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қаршиликлар дарвозасига киритилган 2та голга эса, айнан Баҳодир Аҳмедов муаллифлик қилди.

Қуйида, учрашувдан сўнг Баҳодир Аҳмедов билан уюштирилган кичик суҳбат келтирилган:

— Баҳодир ака, бугунги учрашув сизда қандай таассурот қолдирди?
— Рақиб тўғрисида жуда илиқ фикр билдиришим мумкин.  Мавсум давомида“Дўстлик-AIN” кучли ва иродали жамоа эканлигини кўрсата олди. Бугунги баҳсда рақибни енгиш осон бўлмади. Аммо биз буни уддаладик ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

— Бугун сизнинг профессионал ўйинчи сифатидаги фаолиятингиз якунланди. Ҳозирда нималарни ҳис қиляпсиз ва фаолиятингизни нима учун тамомладингиз?
— Мазкур учрашув бутун умрим давомида эсимда қолади. Спортчи сифатида олиб борган фаолиятим жудаям ёрқин ва эсда қоларли бўлди. Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор. Мураббий бўлганимдан кейин, профессионал даражада ўйнашни тўхтатиб, бор куч ва эътиборни терма жамоа ривожига қаратиш лозим.

— Финал учрашуви бўлишига қарамай, сиз рақиб дарвозасини 2 бор ишғол қилдингиз. Демак яхши жисмоний ҳолатдасиз, шундай эмасми?
— Жисмоний ҳолатим яхши, лекин ёшларга йўл бўшатиб, уларга имконият берадиган пайт келди. Футзал ўйнасам, энди фақат ҳаваркор ё бўлмаса фаҳрийлар жамоалари таркибида ўйнашим мумкин.

— Ҳар бир спортчи ўз фаолиятини катта ютуқ билан якунлашни хоҳлайди. Бугун “Максам-Чирчиқ” Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бу сиз учун қанчалик аҳамиятли?
— Албатта бу жуда ёқимли. Ғалаба учун бутун жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Ғолиб сифатида фаолиятимни якунлаганимдан бахтиёрман.

 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:38, 01.04.2014.
Ўқилди: 3397 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.