Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Дилшод Андаев: «Мақсадимиз «Машъал»га муносиб футболчилар етказиб бериш»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ушбу мавсумда биринчи лигада "Машъал БЎФМ" жамоамиз иштирок этади. Ўзбекистон кубогининг саралаш баҳсларида иштирок этган жамоамиз биринчи лиганинг "Ғиждивон" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Дилшод Андаев клуб расмий сайти учун мавсум олди фикрларини билдириб ўтди.

— Дилшод ака дастлаб "Ғиждивон"га қарши бўлиб ўтган Ўзекистон кубогининг саралаш баҳси ҳақиқа ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз.
— Ғалабaга эришдик ва бундан мамнунмиз. Ёшлар ишончимизни оқламоқда ва имконияти етгунича ҳаракат билан ўйнади. Ушбу учрашувда 7 нафар футболчимиз Тошкентда бўлиб ўтаётган "Баракамол авлод-2014" саралаш баҳсларида иштирок этаётганлиги боис майдонга туша олмади. Биз бундан фожеа ясамай, ишлашда давом этамиз.

Ушбу учрашувда Аҳрор Иноятов, Элдор Холмирзаев, Санжар Аҳмедов, Ойбек Жўраев, Раҳим Давронов, Жаъфар Исмоилов каби футболчиларимиз ўз дебют учрашувларини ўтказишди ва ишончни оқладилар. Биз йил давомида барча футболчиларимизга имконият бериб маҳоратларини ошириб борамиз. Бундай футболчилар келажакда "Машъал" учун керакли футболчилар бўлиб етишиши учун ҳозирдан тайёргарликни бошлашимиз керак.

— Таркиб асосан ёшлардан иборат ва бу ёшлар билан жамоа натижа кўрсата оладими?
— Ҳақиқатдан ҳам таркибимиз асосан 1996-1997 йилда туғилган ёшлардан иборат. Ундан ташқари айни вақтда жамоамизда Ҳумоюн Муртозоев, Сирожиддин Ғуломов, Бобур Тўраев каби тажрибага эга бўлган футболчиларимиз ҳам бор. Улар жамоани ўз ортида эргаштира олади.

— Таркибда индивидуал маҳоратга эга бўлган алоҳида футболчи кўринмаяпти. Бу борада фикрингиз қандай?
— Нафақат бизда балки Олий лиганинг барча жамоаарига қаранг, биронта жамоада алоҳида маҳоратга эга бўлган ва ўз ортидан жамоани эргаштира оладиган футболчи йўқ. Айни вақтда ҳамма клуб жамоавий ўйин тарафдори бўлиб қолмоқда. Бу жуда ёмон ва мен бунга бутунлай қаршиман. Мени мақсадим алоҳида индивидуал маҳоратга эга бўлган футболчини тарбиялашга қаратилган. Шквирин каби футболчилар бизни клублар учун жуда керак.

— "Машъал" Болалар Футбол Мактаби" ("Машъал БЎФМ") жамоасини мавсумга тайёргарлиги борасида ҳам айтиб ўтсангиз?
— Ҳар доимгидек, ушбу мавсумга ҳам жамоамиз тайёргарликни тўлиқ Муборак шаҳрида олиб борди. Тайёргарликни декабрь ойидан бошладик. Юқорида айтиб ўтганимдек таркиб 1996-1997 йилда туғилган ёшлардан иборат жамоадир. Йиғинлар давомида "Бухоро" асосий ва ёшлар таркиби, "Спартак", "Аланга", "Насаф"ёшларига қарши бир нечта назорат учрашувларини ўтказдик.

— Биринчи лигадаги бу жамоа мураббийлар штаби қандай тузилган?
— Бош мураббий ўзим ва менга Бахтиёр Сатторов ёрдам беради. Дарвозабонлар мураббийи Актам Бердиев ҳисобланади. Ундан ташқари маслаҳатчи мураббий вазифасини Александр Хомяков ҳам бажараб туради.

— Демак, бу жамоа ҳам бевосита асосий жамоага боғланган бўлади. Шундайми?
— Албатта шундай. Бу жамоа ҳам деярли барча учрашувда 3+5+2 тактик схемада майдонга тушади. Асосий таркиб ҳам шу йўлдан бормоқда ва биз жамоани ҳозирдан шакллантириб боришимиз керак. Биринчи лига ҳам, ўринбосарлар таркиби ҳам биз хил ўйин услубига эга бўлса келажакда асосий таркибга киришиб кетиш муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Шу боис Алексадр Хомяков билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Энг муносиблар эса асосий таркибга ўтиб бораверади.

— Таркиб тўлиқ клуб академияси ёшлари билан шакллантирилган. Асосий таркибга ўтганлар ўрни ҳам академия ёшлари билан тўлдириб борилса керак. ?
— Мақсадимиз ҳам шу. Мана, масалан, ўтган йилги таркибдан Ихтиёр Тўшпўлатов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Илёсов, Шоҳжаҳон Аббосов, Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов каби футболчиларимиз биринчи лигадан Олий лигага ўтишди ва ўрини ҳам академия ёшлари билан тўлдирдик.

Ушбу йилда Турсунмурод Ҳамдамов, Шоҳжаҳон Қиличев, Раҳим Давронов, Ҳумоюн Муртозоев каби футболчиларимизни ҳам иккинчи даврадан жамоанинг ўринбосарлар сафига ўтказиб ўрнини 1997 йилда туғилган ёшлар билан тўлдирмоқчимиз.

— Жамоа мавсум старти олдидан қандай мақсадни кўзламоқда?
— Энг аввало мақсадимиз клуб анъанасига содиқ қолган ҳолда Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларига энг муносиб футболчиларни етказиб бериш ва "Машъал" клубини энг муносиб футболчилар билан таъминлаб боришни режалаштирганмиз.  Мақсадимиз фақат шунга қаратилган.

Ундан кейин айни мавсум учун дастлаб кучли саккизликка киришни ўйлаяпмиз. Агар бизни жамоамиз уни уддалай олса кўпроқ амалиётга эга бўлган жамоани шакллантира олган бўлардик. Биз нарсани олдиндан айтиб бўлмайди ва айнан шу жамоамиз кучли саккизликка кира олмаса биз бундан фожеа ясамаймиз ва ишлашда давом этамиз.

Мени яна бир нарса ўйлантиради. ПФЛнинг мана шу тизими анча самарасиздек кўринмоқда. Негаки қайсидир жамоа саккизликка кира олмаса ярим мавсум давомида бекор юради. Бир ҳафталик турнир билан ҳеч нарса ўзгармайди. Мана шни ўрнига 20 та жамоа қилиб, бир минтақали 38 та ўйин ўтказсак яхши бўларди. Бу борада ўйлаб кўриш керак.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 11:58, 02.04.2014.
Ўқилди: 2714 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.