Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Санжар Асқаралиев - отасининг эркатойи, Шерзод Ҳакимов эса...

Баҳо:
+-8 | -

Очиғи, сўнгги пайтларда сайтларда “Нефтчи” жамоасига қарши информацион уруш эълон қилинганининг гувоҳи бўляпмиз. Бундай бўлмағур ва сафсата гаплар кимларга керак бўлганини ҳам яхши биламиз. Яқинда ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этиб, Комилжон Мирзабоев қандай инсон эканлигини кўрдик. Энг қизиғи, мақола муаллифи ҳеч нарсани исботлай олмади.

Аксинча, матбуот анжуманидан кейин ҳам бундай бўҳтонлар тўхтагани йўқ. Айниқса, “Нефтчи”нинг собиқ футболчиларининг интервью беришлари ортиқча бўлди. Уларнинг барчаси Саркисян даврини қўмсаб қолишган. Бу футболчилар руҳий томондан жамоага зарба беришмоқчи. Лекин адашишади.

Айтганча, Санжар Асқаралиевнинг гаплари бироз кулгули туйлди менга. Негаки, унинг ўзи ҳам аслида бир неча марта отаси бошқарган жамоаларда тўп сурган. Айни дамда ҳам Усмон Асқаралиев бошқараётган жамоада фаолият юритяпти. Ўзи отасининг эркатойи бўлган футболчидан бундай сўзларни эшитиш кулгули эмасми?

Яна бир гап, Саркисян даврида ҳам “Нефтчи” унинг ўғли, қўшнилари ишларди. Вазген Саркисян қайсидир лавозимда. Мураббийнинг қўшниси Раҳим Юсупов матбуот котиби, унинг ўғли Малик Юсупов оператор. Энг қизиғи, Саркисяннинг турмуш ўртоғи ва қизи ҳам клуб ходими саналган. Демак, бу ерда Мирзабоевни айблаш бироз ноўрин.

Шерзод Ҳакимов эса ўйнамаган ўйинлари учун мукофот пуллари талаб қилиб уни олгани ҳақидаги хабарлар бор. Умуман, бу футболчининг характери футбол мухлисларга ёқмайди. У жуда калондимоғ. Шундай тарбия топган. Ҳеч кимни ҳурмат қилмайди.

Учта гол уриб ўзини катта оляпти. Ҳали ҳаммаси олдинда. “Нефтчи”дан кетганларнинг барчаси хор бўлган. Афтидан, Шерзод Ҳакимов Олмалиқда “эски ҳунарлари”ни кўрсата олмаётгани учун қўшнисини ёмонлашга тушди.

Нима бўлганда ҳам биз Комилжон Мирзабоевнинг матбуот анжуманида айтган гапларига ишонамиз.

Бир қатор футбол мухлислари
Номидан Ўринбой Юсупов (yurinboy@bk.ru)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:57, 04.04.2014.
Ўқилди: 9889 марта.
Фикрлар: 124 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6822]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3180]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3079]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2315]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2073]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2010]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1947]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1862]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1656]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик