Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Жарима зарбаларининг моҳир ижрочилари

Баҳо:
+ | -

Миллионлар ўйини тарихида ўзига хос из қолдирган футболчилар талайгина. Уларнинг ҳар бири мақташга арзигулик иқтидорга эга бўлишган. Хусусан, бразилиялик Роналдо ҳужум чизиғида тенгсиз бўлса, француз футболчиси Зайниддин Зидан рақибларини доғда қолдиришда, чиройли ўйин кўрсатишда тенгсиз чарм тўп усталаридан бири бўлган. Биз эса ушбу саҳифамизда бошқча жабҳада, яъни жарима зарбаларини амалга оширишда беқиёс саналган чарм тўп усталари ўнлигини келтириб ўтмоқчимиз.

Роналдиньо. Рўйхатнинг дастлабки поғонаси, шак-шубҳасиз, Бразилия афсонаси Роналдиньога насиб этди. Футболни узоқ ватқтдан бери томоша қилиб келаётган мухлислар ҳали-ҳануз бу ўйинчининг жарима зарбаларидан киритган ажойиб голларини эслаб юришади. Қолаверса, Роналдиньо техника борасида ҳам етакчилардан бири эди.

Девид Бэкхем. Деярли майдон марказидан туриб рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган ўша ёш ўйинчини унутмаган бўлсангиз керак. Кейинчалик бу футболчи жарима зарбаларини қойилмақом қилиб амалга оширадиган Девид Бэкхемга айланди. Айниқса, Мадриднинг “Реал” сафида тўп сурганида кўплаб жарималарни голга айлантирди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда “Бэкхемнинг нуқтаси”, “Бэкхемча зарба” каби жумлалар тез-тез ишлатилади.

Криштиану Роналду. XXI асрнинг ўзига хос рамзига айланган португалиялик ярим ҳимоячи жарима зарбаларини ҳам деярли бенуқсон бажаради. Унинг тўпни қандай йўналтиришини дарвозабонлар аксар ҳолларда сезмай ҳам қолишади. Хоҳласа, кучли зарба билан тўғри йўналтириши, истаса, тўп йўналишини ақл бовар қилмас даражада ўзгартириб, дарвозанинг ўткир бурчагини аниқ нишонга олиши мумкин. Роналдунинг ҳар иккала услубда ҳам кўплаб голлар урганининг гувоҳи бўлганмиз. Ким билади дейсиз, агар ана шу ҳолат давом этаверса, Роналду кейинчалик жадвалнинг юқори поғонасига ҳам кўтарилиши мумкин.

Роберто Карлос. Одатда, кучли зарбаларда тўп йўналиши деярли ўзгармайди, боиси, тўпнинг куч билан тепилиши бунга имкон бермайди. Аммо бразилиялик яна бир афсона Роберто Карлос бу фикр чўпчакдан бошқа нарса эмаслигини кўп бора исботлаб берган. Унинг чап оёқда тўпни кескин бурган ҳолда йўллаган зарбаси футбол тарихидаги энг чиройли голлардан бири ҳисобланади. Чунки дарвозабон ҳам, мухлислар ҳам тўп майдондан ташқарига чиқиб кетиши аниқ деб турган бир пайтда тўп йўналиши кескин, ақл бовар қилмас даражада бурилиб, яна бир чиройли гол юзага келганди.

Андреа Пирло. Италиялик қария ҳамон яшил майдонда. У ҳали ҳам жарима зарбаларини ўз клуби фойдасига ҳал қиляпти. Ҳал қилганда ҳам, фантастик голлар муаллифига айланмоқда. Шунинг учун ҳам рақиб жарима майдончаси атрофида қўполлик юзага келиб, ҳакам жарима зарбаси белгилаганида “Ювентус” футболчилари ҳеч иккиланмай бор масъулиятни Пирло топширишади. Қаҳрамонимиз эса аксарият ҳолларда бу масъулиятни шараф билан уддалайди.

Алессандро Дель Пьеро. “Ювентус” клуби жарима зарбаларини амалга ошириш борасида деярли муаммога дуч келмаган кўринади. Чунки Пирлодан олдин Дель Пьеро бу борада жамоа сеҳргарига айланганди. Рақиб дарвозабонлари Алессандро тўп олдига яқинлашиши билан юрак ҳовучлаб туришарди. Таъкидлаш керак, футболчилик фаолиятини якунламаган италиялик ҳужумчи ҳозирда ҳам жарима зарбаларини кўнгилдагидек амалга ошира олади.

Лионел Месси. Аргентиналик афсунгар яшил майдонда деярли ҳамма жабҳада фаол. Хусусан, стандарт вазиятлардан фойдаланишда ҳам. Леонинг кучсиз, аммо оҳиста йўлланган зарбалари олдида рақиб посбонлари кўп ҳолларда ожиз қолишади. Леонинг ўзига хос жиҳати шундаки, у жарима зарбаларини ўта нозик дид билан амалга оширади.

Гарет Бэйл. Англиянинг “Тоттенхем” клубида танилиб, Мадриднинг “Реал”ига катта маблағ эвазига ўтгапидан кейин янада машҳур бўлган валлийлик ярим ҳимоячи мақташга арзигулик қобилиятларга эга. Гарет техника, тезкорлик, кучли зарба йўллаш олиш кабиларни яхши ўзлаштирган. Шу билан бирга, жарима зарбаларини ҳам самарали якунлай олади. Эътибор берган бўлсангиз, у келганидан кейин Криштиану Роналду жарима зарбаларини Бэйл билан бирга амалга оширмоқда. Демак, Гарет бу борада нималарга қодирлигини исботлай олган.

Биз буларни рейтинг кўринишида эмас, умумий ҳолатда бердик. Қайси футболчи устун-у, қайси бири тажрибасизроқ эканлиги борасида хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола. Биз эса юқорида эътироф этилган чарм тўп усталаридан янада чиройли голлар кутиб қоламиз.

Интернет материаллари асосида Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:07, 04.04.2014.
Ўқилди: 6541 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.