Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Мурод Исмоилов: «Бизга етакчиликни қўлга оладиган футболчи етишмаяпти»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида фарғоналиклар бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.

Мурод Исмоилов (“Нефтчи” бошмураббийи):
"Ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам оғир кечди. “Қизилқум” жамоаси Фарғонага бир ҳафта олдин келиб, яхши тайёргарлик кўришганини айтиб ўтиш жоиз. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Бизга вазиятларни якунлашда озгина совуққонлик етишмади, деб ўйлайман. Захирадан майдонга тушганлар ичида Смоляченко ва Фомин ўйинга киришиб кета олишмади. Зоҳид Абдуллаевда бир қанча имкониятлар бўлди. Жамоамизда ўйинни ўз қўлига оладиган етакчи уйинчи етишмаётгандек туюляпти. Мелзиддинов ҳам, Оника ҳам етакчилик ролини бажара олишмаяпти. Кейинги уйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 20:10, 05.04.2014.
Ўқилди: 3796 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.