Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 3-1 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Леванте
04/04 18:00 Қизилқум 0-4 Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло 2-1 Кальяри
04/04 19:15 Сурхон 3-1 Бухоро
04/04 19:15 Мальорка 2-1 Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона 0-1 Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Косонсойликлар Ўзбекистон Кубоги учрашувини панжара ортидан кузатишга мажбур бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги доирасида Наманганнинг Уйчи туманида ўтказилган «Хотира-79» ва «Косонсой» клублари ўртасидаги учрашувни стадионда томоша қилган меҳмон жамоа мухлислари ўйингоҳдаги шароитни танқид қилган. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Хусусан, «Uff.uz» сайтининг Uefacom никли фойдаланувчиси Уйчидаги стадион борасида қуйидагича фикр билдирган: «Ўзбекистон Кубоги доирасида «Хотира-79» (Уйчи) ва «Косонсой» жамоалари ўртасида кечган ўйинга чиптани 3000 сўмдан сотиб олдик. Стадион аҳволи ва ундаги воқеалар ҳақида эса кино олса бўлади. Стадионнинг фақат бир томонида ўриндиқлар бор. У ердан мезбон жамоа мухлислари ўрин олди. Ўйингоҳнинг иккинчи томонида эса майдонга 2 метр етмай теннис корти қурилган”.

«Теннис корти панжара билан ўралган бўлиб, биз — косонсойлик мухлисларни ҳуқуқ-тартибот ходимлари корт панжарасига киритиб, устимиздан қулфлаб қўйди. Ўйинни тик турган ҳолатда, панжара ортидан кузатдик. Стадион ичига ҳам корт қурадими? Ҳатто футболчилар аутдан тўпни ўйинга киритишида ҳам корт панжараси ҳалақит қилади. ПФЛга «раҳмат», шундай ўйингоҳда Кубок ва Биринчи лига ўйинларини ўтказишга рухсат бергани учун», – дея қўшимча қилади мухлис.

Эслатиб ўтамиз, «Хотира-79» ва «Косонсой» клублари ўртасида кечган учрашувда уйчиликлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:52, 06.04.2014.
Ўқилди: 4483 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик