Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Паралимпия. Фарҳод Умирзоқов жаҳон рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пауэрлифтинг (Паралимпия оғир атлетикаси) бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида яна бир ҳамюртимиз Фарҳод Умирзоқов (-72 кг) уч уриниш якунларига кўра 110 кг. тошни ўзига бўйсиндириб, жаҳон чемпионатининг кумуш медали ва жорий йил Инчеон шаҳрида (Хитой) ўтказиладиган ПараОсиё ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Пауэрлифтинг спорт турининг қоидаларида спортчи уч уринишдан сўнг, тўртинчи уринишни ҳам амалга ошириши мумкин. Фақат тўртинчи уринишда жаҳон рекодини янгилаш талаб этилади. Эътиборлиси, Фарҳод Умирзоқов ушбу имкониятдан фойдаланишга аҳд қилди ва тўртинчи уринишда 116 кг. тошни ўзига бўйсиндириб, жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Маълумот учун. Дунёнинг 60 дан зиёд давлати вакиллари иштирокида ўтаётган мазкур жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзоси Искандар Турсунбоев (-59 кг) дастлабки кун бўлиб ўтган мусобақаларда 120 кг. тошни ўзига бўйсинтириб, кумуш медаль ҳамда ПараОсиё ўйинларининг йўлланмасига эга бўлган эди. Шундай қилиб, жорий йилнинг 18-24 октябрь кунлари Инчеон шаҳрида ўтказиладиган ПараОсиё ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз сони 9 нафарга етди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:36, 07.04.2014.
Ўқилди: 5028 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.