Қозоннинг «Рубин» клуби ҳужумчиси Сардор Азмун Европа грандлари нигоҳига тушди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда. Манбада айтилишича, Эрон терма жамоасига номзод бўлган 19 ёшли ҳужумчига «Арсенал», «Барселона», «Милан» ҳамда «Ювентус» жамоалари қизиқиш билдирган.
«Менга Европанинг грандларидан таклифлар бўлгани рост, лекин мен ҳозир фақат «Рубин»даги иштироким ҳақида ўйлаяпман. Бизнинг Россия чемпионатида яна еттита ўйинимиз бор. Ўша ўйинлардан кейин қарор қабул қиламан»,- дейди Сардор Эрон телевидениясидаги «Навад шоу»да.
Жорий мавсумда Россия чемпионатида ўнта ўйинда қатнашган футболчи учта голга муаллифлик қилган.