Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Андрей Мельничук – март ойида «Динамо»нинг энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумдан бошлаб «Динамо» жамоаси ва мухлислар клуби янги лойиҳага қўл уришди.

Энди бу йилдан бошлаб ҳар ой якунига кўра, «Динамо» футбол клубининг расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилиб, ҳар ойнинг энг яхши футболчиси аниқланади. Хусусан, март ойи якунларига кўра, клуб расмий сайтида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, жамоамиз мухлислари дарвозабон Андрей Мельничукни март ойининг энг яхши футболчиси деб топишди. Ваъда қилинганидек, «Динамо» - «Бунёдкор» ўйини олдидан унга мухлислар номидан эсдалик совға топширилди.

Таъкидлаш жоизки, учинчи мавсумдирки «Динамо» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Мельничук дарвоза чизиғидаги ишончли ўйинлари билан жамоа ишончини қозониб сардорлик боғичига эга саналади.

Умумий 364 нафар овоз тўпланган сўровномада, 137 нафар мухлис ўз овозини айнан украиналик посбонга берган. Бу 37,6% деганидир. Иккинчи ўринда қайд этилган Санъат Шихов эса 81 (22.3%) овоз жамлаган. Учинчи ўринни эгаллаган самарқандлик яримҳимоячи Сирожиддин Сайфиев эса 55 та овоз (15,1%) билан кучли учликни якунлаб берган.

Шунингдек, «Сўғдиёна» дарвозасига гол урган Зайниддин Тожиев 47 (12.9%), «Металлург» билан ўйинда голга муаллифлик қилган - Ғулом Урунов 26 (7.1%), ишончли ўйинлари билан мухлислар ёқимтойига айланган ҳимоячи - Илдар Маматказин 12 (3.3%) ва Зоминда дастлабки голни киритган Акмал Холмуродов 6 (1.6%) овоз тўплашган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси март ойида учта учрашув ўтказиб, 1 мағлубият («Насаф» - «Динамо» 1:0) ва икки ғалабага («Динамо» - «Металлург» - 2:0, «Сўғдиёна» - «Динамо» - 1:3) эришди.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 16:36, 10.04.2014.
Ўқилди: 3307 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.