Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Шахмат. Нафиса Мўминова хитойлик гроссмейтердан устун келди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган ФИДЕ Гран-Присида ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова турнирда учинчи рақам остида сараланган Чжао Сюэ (Хитой)ни оқ доналарда ўйнаб мағлуб этди.

Биринчи турда бўлгани каби, иккинчи турда ҳам олтита партиянинг фақатгина биттасида дуранг натижа қайд этилди. Иккинчи турнинг фарқли томони, унда Хоу Ифань (Хитой) ва Татьяна Косинцева (Россия) қора доналарда ўйнаб зафар қучдилар (биринчи турда оқ доналарда ўйнаган беш нафар спортчи муваффақ қозонди).

Қуйида иккинчи тур натижалари берилган:

Нафиса Мўминова (Ўзбекистон) – Чжао Сюэ (Хитой) 1-0
Батчимег Тувшинтугс (Мўғилистон) – Хоу Ифань (Хитой) 0-1
Нана Дзагнидзе (Грузия) – Анна Музичук (Словения) 0,5-0,5
Катерина Лагно (Украина) – Ольга Гиря (Россия) 1-0
Антоанета Стефанова (Болгария) – Анна Ушенина (Украина) 1-0
Александра Костинюк (Россия) – Татьяна Косинцева (Россия) 0-1

Иккинчи тур ўйинларидан сўнг хитойлик Хоу Ифань юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда. Анна Музичук ва Антоанета Стефанова ҳисобида 1,5 тадан очко мавжуд. Бир йўла олти нафар спортчи — Нафиса Мўминова, Татьяна Косинцева, Чжао Сюэ, Катерина Лагно, Анна Ушенина ва Ольга Гиря биттадан очко жамғарганлар. Александра Костинюк ҳамда Нана Джагнидзе ҳисобида 0,5 тадан очко мавжуд бўлса, Батчимег Тувшинтугс ҳисобида бирорта ҳам очко йўқ.

Бугун ўтказиладиган учинчи турда қуйидаги жуфтликлар ўзаро баҳс юритадилар:
Ушенина – Костенюк,
Чжао Сюэ – Стефанова,
Гиря – Мўминова,
Музичук – Лагно,
Хоу Ифань – Дзагнидзе,
Косинцева – Батчимег.

Учрашувлар Тошкент вақти билан 14:00да бошланади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:13, 11.04.2014.
Ўқилди: 3247 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7465]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2957]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1973]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1793]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1753]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1617]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1604]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1555]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1547]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1500]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик