Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Насаф» қийин ва иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

«Насаф» Олий лиганинг 5-тури доирасда «Нефтчи»ни қабул қилди ва иродали ғалабани қўлга киритди. Очко сув ва ҳаводек зарур бўлган фарғоналиклар мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатишди.

Биринчи бўлимда катта ташаббусга эга бўлган Бердиев шогирдлари рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Дарвозабон Ғайрат Ҳасанов ва мудофаа чизиғи вакиллари тартибли ўйнаб хавфни бартараф этишди.

Иккинчи бўлимда эса Руслан Мелзиддинов "Насаф" ҳимоячилари хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очди. Ушбу гол қаршиликларни "уйғотди" улар 10 дақиқа ичида нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки ҳисобда ҳам олдинга чиқиб олишди. Дастлаб Геворкян етказиб берган тўпни Шомуродов бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Жаҳонгир Жиямуродов жарима майдончаси ичида Шуҳрат Муҳаммадиев нисбатан ўйин қоидасини бузди ва Эрматов пенальти белгилади. Пенальтишунос Геворкян Ғайрат Ҳасановни доғда қолдира олди.

Голдан руҳланган қаршиликлар яна олдинга ўтишди, аммо уларга бошқа гол ура олишмади. Вазиятдан фойдалана олишмагани учун Бердиев шогирдлари жазоланишлари мумкин эди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Рўзимбой Аҳмедов узоқдан йўллаган зарба Суюнов қўриқлаётган дарвозанинг устунига тегиб қайтди.

Шу тариқа "Насаф" ўз очколари сонини 10тага етказган бўлса, "Нефтчи" ҳамон ғалаба нималигини билмай, 2 очко билан чекланиб қолмоқда.

ОЛИЙ ЛИГА, 5-ТУР
17:30. “НАСАФ” – “НЕФТЧИ” - 2:1
Голлар:  Илҳом Шомуродов (60), Артур Геворкян (66-пен) — Руслан Мелзиддинов (57)
Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сайфиев (90+2) — Руслан Мелзиддинов (2), Иқбол Бобохонов (45+2), Александр Клецков (90+3)
“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов (38. Дониёр Нарзуллаев 90+3), 10. Кенжа Тўраев (29. Улуғбек Дадабоев 87), 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов (33. Одилжон Ҳамробеков 81), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 34. Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 1. Михаил Наумов, 7. Акрамжон Баҳриддинов, 23. Шерзод Аъзамов, 41. Азамат Алланиязов.
“Нефтчи”: 21. Ғайратжон Ҳасанов, 4. Жаҳонгир Жиямуродов, 5. Иқбол Бобохонов, 8. Азиз Алижонов (30. Отабек Зокиров 58), 11. Носир Отақўзиев, 13. Александр Клецков, 20. Дилёрбек Эрматов (с), 24. Сайдулло Раҳматов (22. Рўзимбой Аҳмедов 74), 28. Абдуллоҳ Олимов, 29. Руслан Мелзиддинов (15. Зоҳид Абдуллаев), 32. Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 1. Сардор Қобулжонов, 2. Максимилиан Фомин, 7. Александр Оника, 9. Павел Смоляченко
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Х.Мирзааҳмедов, Д.Досанов
Назоратчи: Д.Роман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:31, 11.04.2014.
Ўқилди: 4710 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.