Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Олий лига. Фарҳод Тожиев қайтди. «Бунёдкор» – «Локомотив» 1:1

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон чемпионати 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор» ҳамда «Локомотив» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

Ўйинни «Локомотив» жуда фаол бошлади. Илк дақиқаларданоқ Иван Нагаев марказдан ҳимоячини тезликда «ташлаб кетди» ва ўткир бурчак яқинида дарвозабон билан бирга-бир чиқди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади. Кўп ўтмай Жасур Ҳасановларнинг каттаси жарима зарбасини жуда ажойиб тарзда амалга оширди, лекин унинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 7-дақиқада Олександр Пишурда яхши имконият бўлган эди. У марказда тўп кутиб турганида кутилмаганда Фозил Мусаев тўпни орқага қайтаришда хатога йўл қўйди, лекин Саша совғани қабул қилмади.

17-дақиқада Акмал Шораҳмедовнинг қанотдан узатган тўпидан кейин Олег Зотеев жуда кучли зарба йўллади, лекин тўп устунга тегди. 25-дақиқада «Бунёдкор» футболчилари жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Анвар Бердиевнинг 30 метрлардан берган зарбаси жуда кучсиз чиқди. Ўйиннинг 38-дақиасига келиб ҳисоб очилди. Акмал Шораҳмедов қанотдан олдинга борди ва тўпни орқароққа ташлади. Ислом Иномов тўпни жарима майдонига узатди, Пишур эса барчадан баланд сакраб тўпни дарвозага жойлади. Бу ерда Игнатий Нестеров ҳам тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Кўп ўтмай Игнатий Нестеров тўпга чиқишда яна хатога йўл қўйди. Бу гал унинг бахтига ҳужумчилар хатодан фойдалана олишмади. Шу тариқа биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда «Бунёдкор»жуда эркин ҳаракат қилди. Ҳужумда ишлари юришмаётган Анвар Бердиев ўрнига Воҳид Шодиев тушди ва у Пишур билан биргаликда жуда яхши ўйнади. Биринчи бўлим аввалида кўнгилни хира қиладиган ҳолат юзага келди. Жасур Ҳасанов Акмал Шораҳмедов билан келишмай қолди. Натижада у Акмалга қўл кўтарди ва вазият жиддийлашди. Шу кеча жуда кўп вазиятларда ҳакам футболчиларга у билан тортишгани учун сариқ карточка кўрсатди. Масалан Акбар Тўраев ҳамда Жавлон Иброҳимовлар шу тарзда огоҳлантирилишди. Етмаганига «Бунёдкор» захира ўриндиғида ҳам мураббийлар тинч туришмади ва ҳакам уларнинг олдига тез-тез «хуш келибсанга бориб келди».

Иккинчи бўлим футболдан кўра яккакурашларга бой бўлди. Майдоннинг ҳар қадамида жанжал тўполон. Мухлислар ҳам бокс томоша қилишди. Бу ўйин ҳеч қанақасига марказий ўйин номига муносиб эмас. Ниҳоят 80-дақиқада «Локо» ҳужум қилди. Жасур Ҳасанов тўпни Карпенкога узатди, Виктор тўпни дарвоза яқинига узатди, Нагаев «пятка»да ажойиб зарба берди, лекин дарвозабон ўз ўрнида.

Ўйиннинг 90-дақиқасида Фарҳод Тожиев ажойиб голи билан ҳисобни тенглаштирди. Иван Нагаев жарима майдони устида тўпни тўхтатиб Тўхтахўжаевга узатди. Исломнинг ажойиб тўп узатишидан кейин Фарҳод Тожиев ҳисобни тенглашитирди.

Олий лига, 5-тур
“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ” 1:1 (1:0)
Голлар: Олександр Пишур (38) — Фарход Тожиев (90)
“БУНЁДКОР”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев, 8.Жавлон Иброхимов, 10.Анвар Бердиев (14.Воҳид Шодиев, 53), 11.Олександр Пишур (27.Сардор Собирхўжаев, 89), 15.Ислом Иномов, 23.Саҳоб Жўраев (24.Баҳодир Пардаев, 70), 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко.
ЗАХИРА: 1.Павел Бугало, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 9.Минори Сато, 30. Ҳасан Асқаров
“ЛОКОМОТИВ”: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 16.Жасур Ҳасанов Жуманазарович (24.Иброхим Рахимов, 83), 17.Салим Мустафоев, 18.Фозил Мусаев (14.Андрей Кожакари, 75), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Виктор Карпенко (С), 23.Иван Нагаев, 77.Жасур, Ҳасанов Орзиқулович, 88.Лутфулла Тўраев, 99.Вячеслав Шевченко (10.Фарҳод Тожиев, 63)
ЗАХИРА: 84.Темур Жўраев, 8.Акмал Холматов, 12.Сардор Раҳмонов, 30.Дилшод Жабборов
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Сергей Симоненко (19), Акмал Шораҳмедов (43), Жавлон Иброҳимов (64), Акбар Тўраев (65), Хайрулла Каримов 90+1, Олег Зотеев (90+3) — Виктор Карпенко (44)
ҲАКАМЛАР: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Маъмур Сидқосимов (Тошкент), Элёр Турсунов (Бухоро)
НАЗОРАТЧИ: Александр Попов (Тошкент)
11 апрель. “Жар” стадиони. 6250 томошабин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:50, 11.04.2014.
Ўқилди: 5356 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.