Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Игор Шквирин: «Биз футбол ўйнамадик»

Баҳо:
+ | -

«Пахтакор» ҳамда «Олмалиқ» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Аввал Игор Шквирин саволларга жавоб берди.

– «Пахтакор» ғалабага муносиб эди. Бугун биз ҳар томондан мағлуб бўлдик. Ёмон ўйнадик, худди биринчи марта майдонга тушгандай. Биз футбол ўйнамадик.

– Марказни бериб ўйнаш режада бор эдими?
– Йўқ. Биз ўз ўйинимизни ўйнай олмадик. Шундай бўлиб қолди. Йигитлар билан бошқача гаплашган эдик.

– Ҳимоячилар тўпни билиб тургандай рақибга бериб қўйишди. Болаларча хато қилишди.
– Сиз хато фикрлаяпсиз. Билиб туриб ҳеч ким хато қилмайди. Футболчлар тўп узатишларни ёмон амалга оширишди, лекин билиб туриб эмас. Менимча, бу жисмоний муаммолар билан боғлиқ.

– Ўйинда-ўйинга «Олмалиқ» камроқ гол урмоқда. Нима учун?
– Бугун биз умуман имкониятлар ярата олмадик. Ҳеч қандай. Ҳужумчилар бугун ўйнашмади. «Андижон»га қарши ўйинда эса имкониятлар кўп бўлган эди.

– Айни вақтда оптимал таркибни аниқлаганмисиз?
– Статискикага қаранг. Кимлар кўп ўйнаганини билиб оласиз. Мен жамоа ғалаба қозонса, худди ўша таркибни кейинги ўйинда ҳам тушурадиган мураббий эмасман.

– Чемпионатда кимни фаворит деб биласиз?
– «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор» ва балки «Насаф».

– Зафар Полвонов яна гол ура олмади, лекин асосий таркибда. Шерзод Ҳакимов эса захирадан тушиб учта гол урди. Нимага?
– Балки Шерзодга кейинги ўйинда имкониятга эга бўлади.

– «Бунёдкор» билан ўйиндан кейин сиз матбуот анжуманига келмадингиз. Сизнинг «Бунёдкор»га ўтдингиз деган миш-мишлар чиқди.
– Мен 5 йил давомида «Пахтакор», «Локомотив», «Насаф», «Машъал», «Бунёдкор» ва терма жамоада ҳам «ишладим». Йўқ менга ҳеч қандай таклиф бўлмади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:07, 12.04.2014.
Ўқилди: 4473 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик