Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Самвел Бабаян қатнашди.
– Аввало Яратганга шукур. У бизга ғалабани тақдим этди. Жуда хурсандман.
– Ҳимоя сизнингча қандай ўйнади?
– Совуққонлик билан ўйнади деб ўйлайман. Рақиб атиги биттагина имкониятга эга бўлди. Ҳимоямиз жуда яхши ўйнади деб айтишим мумкин. Биз иккинчи голни урганда яхшироқ ўйнардик.
– Жамоа жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмади.
– Бизда барча ўз ишини қилмоқда. Ҳали энди 5-тур. Агар биз ҳозирданоқ кўп гол урсак, ниманинг устида ишлар эдик? Жамоа шу тарзда ўсиб боради. Биз имкониятлардан фойдаланиш устида ишлаймиз.
– «Пахтакор» доим 1:0га ютмоқда. Бу мутахассисларда шубҳа уйғотмайдими? Шу ҳолатда кучли жамоаларга қаршилик қила оласизми?
– 2004 йилги Греция терма жамоаси эсланг. Улар ортиқча гол урмай Европада чемпиони бўлишганди. Биз албатта кўп гол уришга ҳаракат қиламиз. Икки марта тўп устунга тегди. Бизнинг жамоага барча ҳавас қилса арзийди.
– Сиз мураббий бўлганингиздан кейин ҳам менежерликда ишлаяпсиз. Қийналмаяпсизми?
– Мен «Пахтакор»да кунига 27 соат ишлашга ҳам тайёрман. Бизнинг мақсадимиз бор. Ҳа, чарчайман, лекин мен жамоани севаман у ерда ишлаш менга ёқади. Мен профессионалман. Мен учун ишим биринчи. Биз Жепаров, Аҳмедовларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак.
– Сиз ўтган ойнинг энг яхши мураббийи бўлдингиз. Шу ҳақда.
– Биринчи марта бундай номга эга бўлдим. Жуда хурсандман. Жамшид билан бир-биримизни табриладик. Шундай ҳолатда давом этамиз.
– Жамоа чемпион бўлса, милли терма жамоага таклиф қилишлари мумкин. Терма учун «Пахтакор»ни ташлайсизми? «Динамо»га қарши ўйинда «Пахтакор»дан ижарага олинган динамочилар ўйнашадими?
– Терма жамоа масаласида Яратганнинг айтгани бўлади. «Динамо»даги футболчилар бизга қарши ўйнамайди.
– Тимур Ҳакимовнинг асосий таркибда тушиши ўзини оқладими? Санъат Шихов иккинчи даврада жамоага қайтиши мумкинми?
– Мен барча футболчиларнинг ўйинини кузатаман. Кимдир қайтиши мумкин. Ҳакимов ҳақида айтадига бўлсам, Тимур ҳали майдонга мослашмади. Болалар футболидан катта футболга ўтиши жуда қийин бўлади. У гол уриши мумкин эди, керак эди. Мен унга ўйиндан олдин айтган эдим. Унинг муаммоаси руҳият билан боғлиқ. Тимур ҳали ўсиши керак. У асосий таркибга тахминан келиб қолмади.