Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Равшан Ҳайдаров: «Босим ўтказишда Тожиевнинг хизмати катта бўлди»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” ва “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашувдан ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров иштирок этиб ўйин тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

— Бугун қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган  ўйин бўлди, деб айта оламан. Майдоннинг ҳолати ўйинга халақит берса керак деб ўйлагандим. Аммо шунга қарамай, бугун шундай майдонда ҳам иккала жамоа яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Учрашув жанговор ва голларга бой бўлди. Тўғри, бундай майдонда ўйланган комбинациялар амалга ошмаган бўлса-да, кескин кураш кечди. Бугун омад бизга кулиб боққани боис ғалабани илиб кетдик. Лекин бунинг акси бўлиши ҳам ҳеч гап эмасди. Чунки 1:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Шунга қарамай, охиригача курашдик.

Ҳар ўйинда майдонга ғалаба учун тушамиз. Жамоага яхши ўйинчилар йиғилган, шунингдек, мавсумга тайёргарлигимиз ҳам ёмон бўлмади. Бугунги учрашувдан олдин таркибимизда муаммолар бор эди. Яъни, жароҳатлар кўпайиб кетганди. Акмал Холмуродов, Зайниддин Тожиев ва Аваз Агалиевда жароҳатлар бор эди. Шу сабабли бугун уларни захирадан майдонга туширдим. Мени хурсанд қилгани, асосий таркибда уларнинг ўрнига тушган футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Бу эса тўғри йўналишда кетаётганимиздан далолатдир. Агар жароҳат туфайли бир-иккита футболчини йўқотадиган бўлсак, уларнинг ўрнини боса оладиганлар борлиги бугунги баҳс кўрсатиб берди. Жароҳати бўлишига қарамай, Тожиевни барибир майдонга туширдим. Ўйин охирида босим ўтказишда Зайниддиннинг хизмати катта бўлди.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 23:59, 12.04.2014.
Ўқилди: 2932 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5476]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5188]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4148]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2973]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2701]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2608]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2105]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1853]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1832]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1726]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик