«Боруссий Д» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган жароҳатидан тикланиш учун Қримдаги ҳарбий госпиталда даволанади. Бу ҳақда немис матбуоти хабар бермоқда.
Хабарингиз бор, Илкай жароҳати сабаб жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. У Германия терма жамоасининг Парагвайга қарши ўйинида шикастланган эди.













