Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Сервер Жепаров Кей-лигада энг кўп маош олувчи легионерлар рейтингида 3-ўринда

Баҳо:
+ | -

Бугун Корея Футбол Ассоцияцияси кей-лиаганинг 11 клубида тўп сурувчи 36 нафар хорижлик футболчиларнинг йиллик даромадлари ҳақидаги рейтингни эълон қилди.

Ушбу рейтингга кўра, "Сеул"нинг колумбиялик хужумчиси Молина кей-лигадаги энг кўп маош олувчи легионер ҳисобланади. Молина йилига сеулликлардан 1 миллион 324 минг долларни қуртдек санаб олади.

Иккинчи ўринда эса "Чонбук"нинг бразилиялик яримҳимоячиси Леонардо турибди. "Чонбук" ушбу футболчига йилига тахминан 1 миллион 185 минг доллар тўлайди.

Рейтингнинг 3-поғонасини Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва "Сеонгнам" аъзоси Сервер Жепаров эгаллаган. Ҳозирда Жепаровнинг сеонгнамликлардан оладиган йиллик маоши тахминан 1 миллион 116 минг долларни ташкил этмоқда.

Кей-лигадаги 36 нафар хорижлик футболчилар умумий ҳисобда 17 миллион доллардан кўпроқ маош олишмоқда. Бу эса хорижлик футболчиларга махаллий футболчилардан ўрта ҳисобда 3 баравар кўп маош тўланаётганлигини англатади.

Отабек Йўлдошев,
Жанубий Корея, Сеул

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:06, 17.04.2014.
Ўқилди: 10955 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик