"Монако" клуби раҳбарияти мавсум якунлангач бош мураббийни ўзгартириши мумкин.
"Монако"нинг ҳозирги бош мураббийи Клаудио Раньери клуб совринсиз қолиши натижасида вазифасини топшириши мумкин. Клуб яқинда Франция кубоги яримфиналида "Генгам"га ютқазди, чемпионатда эса пешқадам "ПСЖ"дан 10 очкога ортда бормоқда.
Янги бош мураббийликка номзодлар сафида "Вест Бромвич" устози Стив Кларк ва "Атлетко"ни бошқараётган Диего Симеонелар бор.