Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Бокс. Ёшлар ўртасидаги ЖЧда тўққиз нафар боксчимиз биринчи босқичдан ўтди

Баҳо:
+ | -

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида 10 нафар боксчимиздан 9 нафари саралаш мусобақаларини муваффақиятли бошлаб, совринли ўринлар учун курашни давом эттиришяпти.

Икки нафар спортчимиз булар Абдулҳай Шорахматов (-52 кг) ҳамда Шоҳрухбек Эркинов (+91 кг) нимчорак финалга чиқишган бўлса, қолган етти нафар спортчимиз 1/16 финал босқичида рингга кўтариладилар.

Абдулҳай Шорахматов шу кунга қадар икки бор рингга чиқиб, ҳар икки жангни ҳам ўз фойдасига ҳал этган. Сулаймон Латипов (-49 кг), Шукуржон Раҳимов (-56 кг), Иқболжон Холдоров (-60 кг), Маҳмуд Ғоипов (-64 кг) ва Шоҳрухбек Эркиновлар (+91 кг) биттадан ғалабага эришдилар. Бектемир Мелиқўзиев (-69 кг), Козимбек Мардонов (-75 кг) ва Обиджон Тоҳиров (-81 кг) 1/16 финал босқичидан баҳсларга киришадилар.

Терма жамоамиз аъзоларидан фақатгина Рахматулло Ғофуров (-91 кг) биринчи босқичда мағлубиятга учради.

Қуйида терма жамоамиз аъзоларининг навбатдаги рақиблари берилган:
49 кг. С. Латипов – Н. Алфонсо (Аргентина). Ушбу жанг 19 апрель куни ўтказилади. 1/16 финал босқичи.
52 кг. А. Шорахматов – М. Юсуфзода (Озарбойжон). 20 апрель. 1/8 финал.
56 кг. Ш. Раҳимов – М. Йилдирим (Германия). 18 апрель. 1/16 финал.
60 кг. И. Холдоров – Л.Уилсон (Австралия). 19 апрель. 1/16 финал.
64 кг. М. Ғоипов – З. Ридгевелл (Канада). 18 апрель. 1/16 финал.
69 кг. Б. Мелиқўзиев – К.Тобар (Гватемала). 19 апрель. 1/16 финал.
75 кг. К. Мардонов – С. Маринаж (Жазоир). 18 апрель. 1/16 финал.
81 кг. О. Тоҳиров – И. Кулиненка (Болгария). 19 апрель. 1/16 финал.
+91 кг. Ш. Эркинов – П. Кадиру (Германия). 20 апрель. 1/8 финал

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:29, 18.04.2014.
Ўқилди: 3312 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [13169]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7876]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4895]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4094]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3538]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3428]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3083]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2472]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2397]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик