Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Когон» футзал клуби «Joma» билан ҳамкорликда болалар ўртасида мусобақа ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида футзал бўйича ўсмирлар ўртасида анъанавий мусобақа ташкил этилди.

12-16 апрель кунлари Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида маҳаллий “Когон” футзал клуби, Испаниянинг “Joma” фирмасининг Ўзбекистондаги вакиллиги билан ҳамкорликда, футзал бўйича 2002-2004 йилларда туғилган болалар ўртасида анъанавий турнир ўтказилди.

Юқори савияда ўтказилган мусобақада ғолиблик “Когон” жамоаси вакилларига насиб этди. Финал учрашувида улар Фарғоналик спортчиларни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритишди.

Турнирнинг 3-ўрини учун кечган баҳсида эса, “Марғилон” ва “Қарши” жамоалари дуч келишди. Ушбу учрашувда рақибидан битта гол кўпроқ уришга муваффақ бўлан Марғилон жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоиз, ташкил этилган мусобақада Когон, Фарғона, Марғилон, Марғилон-2, Қарши, Навои, Бухоро ва Учқудуқ каби республиканинг турли вилоятларидан жамоалар иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра, “Когон” вакили Шоҳжаҳон Шоҳназаров – “Энг яхши ўйинчи” деб топилган бўлса, Фарғона вилояти жамоасининг вакили Аъзамжон Акбаров – “Энг моҳир тўпурар” номига сазовор бўлди. Шунингдек, Қарши шаҳри жамоасининг посбони Қувончбек Рўзиев, мусобақанинг “Энг яхши дарвозабони” номига сазовор бўлишди.

Ўзбекистонда футзал спорт турини оммавийлаштириш мақсадида ўтказилган мусобақа оҳирида, “Joma” фирмаси томонидан ёш спортчиларга футзал тўплари, спорт формалари ва бошқа совғалар топширилди.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 21:16, 18.04.2014.
Ўқилди: 2880 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3313]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2172]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1880]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1867]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1688]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1685]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1580]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1524]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик