"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини фикрича, "Сандерленд"га қарши ўйиндаги дуранг натижа (2:2) унинг жамоасини чемпионлик учун курашдан чиқариб ташламаган.
"Сандерленд" билан ўйин натижаси бизни хафа қилди. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз, аммо аввал айтганимдай, премьер-лигани тарк этишга яқин турган жамоалар билан ўйин доим қийин бўлиб келган. Улар бор кучи билан ўйнайдилар.
"Ливерпуль" ҳам, "Челси" ҳам очко йўқотадилар, бунга мутлақ ишонаман. Улар ҳам биз "Сандерленд"га қарши ўйиндаги сингари қоқиладилар.
Олдинда 15 очко учун кураш турибди. Кўпроқ очко йиғишга ҳаракат қиламиз, кейин эса кўрамиз, ғолиб ким бўлар экан", - дейди Пеллегрини.