"Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ёрдамчиси Стив Ҳолланд "Атлетико" билан ЕЧЛ яримфинали дастлабки ўйингача жамоа ҳужумчиси Эден Азарнинг тушиши сўроқ остида эканлигини айтди.
"Олдинда турган ўйинда Азарнинг майдонга тушиши мумкин, аммо у ҳали бирор марта машғулот ўтказгани йўқ. Шунинг учун унинг учрашувда иштирок этиши катта сўроқ остида", - дейди Ҳолланд.