Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон кубоги. «Бунёдкор-2» - «Насаф». Превью

Баҳо:
+ | -

Футбол мухлисларининг хабари бор, жорий ҳафтада Ўзбекистон кубогининг 1/16 финал босқичига старт берилади.

Кетма-кет уч йилдан буён мамлакат кубоги баҳсларида финалга қадар етиб борган “Насаф” ушбу мавсумда биллур соврин учун курашни 1/16 финал босқичидан давом эттиради. Ушбу босқичда "аждарлар"га Тошкентнинг “Бунёдкор-2” жамоаси рўбару келади.

“Бунёдкор” жамоаси фарм-клуби ҳисобланадиган “Бунёдкор-2” жамоасига Муҳиддин Ортиқов бош мураббийлик қилади. Ушбу жамоа мамлакат кубогининг 1/32 финал босқичида ҳамшаҳарлари “Обод” жамоаси билан куч синашиб, 7:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўзбекистон кубоги, 1/32 финал.
«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Обод» (Тошкент) - 7:2 (2:2 – асосий вақт, 5:0 – қўшимча вақт).
Ҳакамлар: Д. Досанов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент), А. Асимов (Тошкент).
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
Голлар: Д. Қаҳрамонов (30), Д. Аҳмадалиев (75), Д. Эсонқулов (97, 102), Э. Равшанов (108), Н. Мавлонов (111, 115, пенальти) – Д. Умархонов (10, 53).
Огоҳлантиришлар: Ш. Тожибоев (19), И. Қобилов (62), М. Қаҳрамонов (68), Д. Эсонқулов (101) – А. Абдураҳмонов (25), Д. Ҳасанов (31), Г. Умиров (74), К. Нурматов (114).
Четлатиш: Д. Искандаров («Обод», 60).

Агар “Насаф” футболчилари шанба куни ўтказиладиган учрашувда ғалабага эришадиган бўлишса, кубокнинг 1/8 финалига йўлланмага эга чиқишади. 1/8 финалда эса  “Шердор” – “Андижон” жуфтлиги ғолиби “Насаф” га рўбару бўлади. 1/8 финал беллашувлари икки учрашувдан иборат. Дастлабки ўйинлар 11-12 май санасига белгиланган бўлса, жавоб ўйинлари 17-18 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ўтган йили мамлакат чемпиони “Бунёдкор” ва вице-чемпион “Локомотив” жамолари эса кубок баҳсларига чорак финалдан қўшилишади. Ўзбекистон кубоги “сетка”сига кўра, агар “Насаф” чорак финалдан ҳам муваффақиятли ўта олса, улар ярим финалда айнан “Бунёдкор” билан тўқнаш келишлари мумкин.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 15:11, 19.04.2014.
Ўқилди: 3624 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.