Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси БААда йиғин бошлади

Баҳо:
+ | -

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 20 апрель куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетди.

Шу йилнинг сентябрь ойида Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига тайёргарлик босқичидан ўрин олган мазкур йиғин 26 апрель кунига қадар давом этади.

Таъкидлаш жоиз, Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик ўсмирлар Дубайда БАА U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. БАА ўсмирларига қарши илк ўйин 22 апрель куни ўтказилса, 24 апрель куни жамоалар иккинчи бор ўзаро майдонга тушишади.

Бу жамоамиз май ойининг сўнгги кунларида Озарбойжонда бошланадиган "Каспий кубоги" мусобақасида иштирок этиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра, Олимхўжаев шогирдлари мусобақанинг «С» гуруҳида Кувайт, Непал ва КХДР ўсмирларига қарши майдонга тушади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:38, 21.04.2014.
Ўқилди: 3342 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик