"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг фикрича, бу мавсум жароҳатлар кўп бўлмаганида унинг шогирдлари чемпион бўлишар экан.
"Ливерпуль" бутун мавсумни бир текис ўтказди, айниқса, мавсумнинг иккинчи ярмини. Шунинг учун улар юқорида туришибди. Мерсисайдликлар фақат ички чемпионатда қатнашдилар, шунинг учун бор диққат-эътиборларини премьер-лигага қаратдилар.
Уларнинг жароҳатлари сонига қаранг ва бизникига солиштиринг. Солиштириб кўриб, бундай шароитда чемпионлик учун учун курашиш бизга қанчалик қийин бўлганлигини тушунасиз", - дейди Венгер.