"Манчестер Юнайтед" эгалари Глэйзерлар оиласи бош мураббий Дэвид Мойес билан хайрлашишга қарор қилди, дея хабар беради The Telegraph.
"Эвертон"га қарши ўйиндаги мағлубият (0:2) охирги томчи бўлиб хизмат қилди ва шотландиялик мутахассис яқин хафталар ичида вазифасидан озод қилинади.
Мураббийнинг истеъфоси мавсум тугамасидан рўй берса - жамоа яримҳимоячи Райан Гиггзга ишониб топширилади.
Эслатиб ўтамиз, хабар муаллифи Марк Огден ўтган йили Алекс Фергюсоннинг кетиши ҳақида биринчи бўлиб хабар берган эди.
Манба Юрген Клопп ("Боруссия"), Луи ван Гал (Голландия термаси) ва Карло Анчелотти ("Реал") каби мураббийларни Мойеснинг ўринбосари сифатида кўрсатмоқда.
Мавсум тугамасидан "МЮ"нинг 19 йилда биринчи бор Чемпионлар лигасида қатнашмаслиги маълум бўлди ва Англия чемпионатида еттинчи ўринда бормоқда.