«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Бу ўйинга ҳеч қандай таърифнинг кераги йўқ. Бу ярим финал. Чемпионлар лигасида ўйнашни барча футболчилар орзу қилишади. Мураббий танлаган футболчилар бахтли бўлишади, қолганлар ўз вақтини кутади.
Торрес асосий таркибда майдонга тушади деб айта олмайман. Ҳа, у «Атлетико»нинг мухлиси, лекин шу билан бирга профессионал. У майдонга тушса, «Челси» учун қўлидан келган ишни қилади.
Мен бу ергда «Атлетико»ни мақташ учун келганим йўқ. «Челси» билан чемпионлар лигасида қиладиган ишларим бор. Рақибни жуда яхши ўргандик, лекин сизга айтмайман»,- дейди мураббий.