"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини чемпионлик учун курашда ҳеч нарса ўзгармаганлигини билдирди.
"Биз биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик. Учта гол урдик ва яна имкониятлар бўлди.
Чемпионлик учун курашда ҳеч нарса ўзгармади, шунчаки, очколаримиз учтага кўпайди, холос. Агар "Ливерпуль" қолган ўйинларни ҳам ютиб, кетма-кет 14 ғалабага эришса - ҳақли равишда чемпион бўлади.
Бизнинг вазифамиз эса ўз ўйинларимизда ғалаба қозониш. Биз ўз ишимизни қилишимиз керак", - дейди Пеллегрини.