"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ яримфиналида "Атлетико"га қарши биринчи учрашувдан (0:0) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз "Атлетико"ни хафа қилдик, худди бошқа жамоалар каби. Мен ўйинчиларимга тўпни ушлаб турмасликни таъкидлаган эдим, чунки маридликлар зўр прессинг қиладилар.
Ўйлашимча, 0:0 ҳисоби ўйинга мос бўлди. Куртуа бирон марта ҳам сэйв қилмади, худди Шварцер сингари. Бу ўйинда ҳаммасини тактика ҳал қилар эди, ўйинчилар майдонда жанг қилдилар.
"Атлетико" кўпроқ устунлик қилди, аммо биз муаммоларимизга қарамай, ҳисобни шу ҳисобда тугатдик. "Матрасчилар" бу ўйинни ҳаёт-мамот жанги ҳисоблашган эди.
Мен орзу қилган натижа? 5:0 ҳисобида ютиб финалга чиқишни истаган эдим, аммо бу қийин эканини билар эдим. 0:0 - бу ажойиб натижа, бу уйимизда ўз ўйинимизни ўйнашга имкон беради.
Чех? У шифохонада ва Террида ҳам жароҳат бор", - дейди Моуриньо.