"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ яримфиналида "Челси"га қарши биринчи учрашуви тафсилотлари билан ўртоқлашди (0:0).
"Нима қилиш керак бўлган бўлса ҳаммасини қилдик. Жуда ва жуда қийин ўйин. Жамоалардан ҳеч бир вазиятлардан фойдалана олмаган намунадаги яримфинал.
Диегони майдонга тушуриб, чизиқлар орасида боғлиқликни таъминламоқчи эдим, у Костани тўп билан кўпроқ таъминлаши ҳам керак эди. У Раул Гарсия билан ўрин алмашиб ўйнади. Биз ҳар хил вариантларни қўлладик, аммо гол ура олмадик.
Моуриньонинг ҳимоявий тактикаси? Ҳар ким қўл остидаги футболчилардан келиб чиқиб тактика танлайди. Оқибатда улар ижобий натижага эришдилар.
Тўхталишлар ва вақт чўзилиши - бу футболда учраб турадиган нарсалар. Жавоб ўйини тезкор кечади, финал учун муштлашиш керак.
Бу "Челси" учун яхши натижа бўлди. Англияда, ўз майдонларида ва мухлислари кўмагида улар ўзларини яхшироқ ҳис қиладилар", - дейди Симеоне.