«Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи Жерар Улье жамоанинг Англия чемпиони бўлишига ишонмоқда.
«Ливерпуль» чемпион бўлади. Олдинда яна учта ўйин бор, лекин футболчиларнинг ўзларида бўлган ишончи жуда катта. Мен ва Рафаэль Бенитес билан «Ливерпуль» чемпионликка яқин келган, лекин биз буни уддалай олмаган эдик. Брендан Роджерснинг олдида шляпамни ечаман.
Роджерснинг ўйин фалсафасига қойил қоламан. У инсон сифатида ҳам мураббий сифатида ҳам ҳурматга муносиб»,- дейди мураббий.