Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Олмалиқ» — «Қизилқум» баҳсини ОФК мутахассислари кузатиб боради

Баҳо:
+ | -

Яна бир неча кундан сўнг Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати Олий лига жамоалари 6-тур учрашувларини ўтказади.

Куни кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳакамлар қўмитаси мазкур турда фаолият кўрсатадиган ҳакамлар гуруҳларини эълон қилди. Унга мувофиқ, Олмалиқда ўтадиган «Олмалиқ» – «Қизилқум» баҳсини пойтахтлик ёш ҳакам, ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб боради. Унга ФИФА лайнсменлари Алишер Усмонов (Тошкент), Темур Гайнулин (Тошкент)лар кўмаклашади. Ёшлар лигаси учрашуви бош ҳаками ва асосий таркиблар баҳси захира ҳаками этиб, Игорь Гармашов (Тошкент) тайинланган. Учрашувларни назоратчи сифатида А. Арутюнов (Тошкент)кузатиб боради.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур ҳакамлар гуруҳи ўтган йили Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ФИФА рефериси ва лайнсменлигига номзодлар сифатида тақдим этилган эди. Маълумотларга қараганда, «Олмалиқ» – «Қизилқум» баҳсини ОФК Ҳакамлар департаментидан ташриф буюрадиган мутахассислар кузатишади. Учрашув давомида мутахассислар бош ҳакам Шерзод Қосимов ҳамда лайнсменларнинг фаолиятини баҳолашади.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар лигаси учрашуви 25 апрель куни соат 16.00 да бошланади. «Олмалиқ» – «Қизилқум» жамоалари асосий таркиблар ўйини эса 26 апрель куни соат 17.30 да старт олади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 18:48, 24.04.2014.
Ўқилди: 3715 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик