"Валенсия" президенти Амадео Сальво Европа лигаси яримфиналида "Севилья"га қарши биринчи учрашувда (0:2) ҳакамлик қилган Дамир Скоминани танқид қилди.
"Биз хафамиз. Мен тушунмадим, нега УЕФА Евролига яримфиналига словениялик ҳакамни тайинлади. Бунда босқичда Словниялик одамнинг ҳакамлик қилиши жамоалар учун жазо бўлади. Уларда бундай ўйинлар бўлмайди.
Биз Алькасернинг сариқ карточкаси бўйича аппеляция берамиз. Ҳатто УЕФА бу ноҳақ қарорни ҳал қила олмаслигини билсак ҳам.
"Месталье"да камбэк қилишга ва Туринга йўл олишга уриниб кўрамиз", - дейди Сальво.
Эслатиб ўтамиз, Алькасарга берилган баҳсли сариқ карточкадан ташқари Скомина ва унинг ёрдамчилари "Севилья"нинг оффсайддан урган голини ҳисобладилар.
Огоҳлантириш туфайли Алькасара жавоб учрашувда майдонга тушмайди.