Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Виктор Расков «Андижон билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Бир йиллик танаффусдан сўнг кучлилар сафига қайтган “Андижон” жамоамиз учун чемпионат муваффақиятли бошлангани йўқ. Андижонликлар ўтган бешта учрашувда мухлисларга ғалаба тақдим эта олишмади. Бунинг устига жамоамизда дастлабки ўзгариш юз берди.

Абдураимов бу йил таркибга 10 нафардан ортиқ янги ўйинчиларни жалб этди. Уларнинг орасидан Молдавия ва украиналик легионерлар ҳам жой олишди. Алексей Касьян, Сергей Доценко ва Виктор Расков каби хорижлик футболчиларга катта ишонч билдирилганди. Аммо ушбу легионерлардан Расковнинг “Андижон”даги фаолияти узоқ давом этмади. Куни кеча бу ҳужумчи жамоа билан тузилган ўртадаги шартномани бекор қилиб Украинага қайтиб кетди.

Фаолияти давомида асосан Украина биринчи лига клубларида тўп сурган Виктор Расков “Андижон”га улкан мақсадларда таклиф этилганди. Бироқ ҳужумчи жамоага мослаша олмадими ёки бошқа сабаблар туфайлими ёрқин ўйинлар кўрсата олмади. Украиналик ҳужумчи чемпионатда ўтказилган 5та учрашувнинг тўрттасида майдонга тушган бўлса-да, рақиблар дарвозасига бирорта тўп кирита олмади. Албатта, ҳужумчи ва айниқса, легионер учун бу жуда ёмон кўрсаткичдир. Шу ўринда Расковни “Андижон”да икки ой ҳам ўйнамай кетишига оилавий муаммолари ҳам сабаб бўлди. 23 апрель куни Расков Украинага қайтиб кетди.

“Андижон” жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов украиналик футболчининг кетиши тўғрисида қуйидаги фикрларни билдириди.
— Аввало шуни айтишим керакки, Виктор Расков билан бу қадар тез хайрлашамиз деб ўйламагандик. Ҳозир Украинадаги вазиятни ҳаммамиз яхши биламиз. Расков оиласи билан боғлиқ муаммолар туфайли кетишга руҳсат сўради. Уни жамоамиз билан шартномаси бўлишига қарамай, инсонийлик жиҳатдан вазиятни тўғри тушуниб футболчининг қарорини қўллаб-қувватладик. Шу боис иккала томон ҳам ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилдик. Бу борада ҳеч қандай хафагарчилик бўлмади ва дўстона хайрлашдик.

— Бош мураббий сифатида украиналик футболчининг ўйинини қандай баҳолайсиз? Расков “Андижон”да ўзини кўрсата олди дейиш қийин.
— Расков Тошкентдаги сўнгги йиғинимизда таркибимизга қўшилди. У жамоага келганда спорт формаси тўла тайёр эди дея олмайман. Украина чемпионатида танаффус бўлгани боис ҳужумчи анча вақт шуғулланмаганди. Шунинг учун Виктор майдонда 90 дақиқа ўйнашга тўла тайёр эмасди. Шу сабабли уни бир бўлимдан ўйнатиб келаётгандик. Лекин бошқа томондан олиб айтганда, украиналик ҳужумчи Тошкентдаги йиғинимизда ўзини кўрсата олганди. Назорат ўйинларида голлар ҳам урганди. Шу боис ундан кўп нарса кутгандик. Аммо Расков жамоа ўйинига мослашиб кета олмади ёки бошқа сабабми, ўтган бешта учрашувда ўзини кўрсата олмаганини ҳам айтиб ўтиш керак. 5-турда “Динамо” билан ўйинга қадар рақиблар дарвозасига бирорта тўп кирата олмадик. Бу нафақат ҳужум, балки ярим ҳимоя чизиғидаги муаммолар билан ҳам боғлиқ. Расковда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Масалан, “Пахтакор” ва “Динамо” билан бўлган учрашувларда. Лекин вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Ваҳоланки, Викторнинг кўрсаткичлари ёмон эмасди. У Литва ва Украинада ўйнаб тўпурарлик маҳоратини кўрсата олганди. Бироқ “Андижон”да унинг омади чопмади. Футболчинининг кетиши сабаблардан яна бири шу ҳам бўлди. Украиналик ҳужумчи билан дўстона хайрлашган ҳолда унинг келажакдаги ишларига омад тилайман.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 16:09, 25.04.2014.
Ўқилди: 3621 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.