Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Виктор Расков: «Андижон»га кейинги ўйинларда омад тилайман»

Баҳо:
+ | -

Мавсум бошида “Андижон” сафига яхши мақсадларда қўшилган украиналик ҳужумчи уйига эрта қайтди. Иккинчи томонни фикрини ҳам билиш мақсадида Украинага кетиш олдидан Виктор Расков билан ҳам суҳбатлашдик.

— Виктор, жамоадан эрта кетишингиз сабабини қандай изоҳлайсиз?
— Нима ҳам дея олардим? Футболчининг тақдири шунақа, ҳаётда эса ҳамма нарса бўлиши мумкин. Албатта, бундай жамоани тарк этаётганимдан афсусдаман. Жамоада яхши футболчилар ва инсонлар бор эди. Тўғриси, “Андижон” билан бундай тарзда хайрлашаман деб ўйламагандим. Лекин яна қайтариб айтаман, бу футбол. Ҳозир Украинада қандай вазият эканлигини ҳамма яхши билади. Қолаверса, оиламда айрим муаммолар пайдо бўлди. Тушкунликка тушмасдан олдинга интилишда давом этиш керак. “Андижон”га эса омад ва кейинги ўйинларда ғалабалар тилайман.

— Мухлислар ҳужумчилардан ҳар бир учрашувда гол кутишади. Айниқса, ҳужумчи легионер бўлса, бу талаб икки баробар ошади. Лекин сиз ўтган бешта ўйинда бирор марта ҳам тўп кирита олмадингиз. Бу нима билан боғлиқ?
— Чемпионатда бешта учрашувнинг тўрттасида қатнашдим ва ана шу ўйинларда ҳам майдонда тўлиқ ҳаракат қилганим йўқ. Тўғри, оз вақт ўйнаган бўлсам-да, гол уриш имкониятлари бўлди. Лекин булардан фойдалана олмадим. Агар кўпроқ ўйнаш имконияти берилганда вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Албатта, ҳужумчи гол уриши керак. Балки қайсидир вазиятларда омадим чопмагандир.

— Мавсум бошланишидан икки-уч ҳафта олдин “Андижон” сафига қўшилдингиз. Балки чемпионат бошланганда спорт формангиз талаб даражасида бўлмагандир. Умуман мавсумга тайёрмидингиз?
— Бу борада менда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Аммо жамоа ўйинини киришиб кета олмаганимга ва “Андижон”ни эрта тарк этганимга булар сабаб деб ўйламайман.

— Аввал ўйнаган клубларингизда бундай ҳолатга тушмаганмидингиз? Яъни, бир-икки ойдан кейин жамоадан кетишингизга тўғри келмаганми?
— Илгари бундай вазиятларда бўлмаган. Ўйнаган клубларимда шартномани охиригача бажаришга ҳаракат қилганман. Менимча, бу биринчиси бўлса керак.

— Юртимизда дебют мавсумингизни ўтказдингиз ва бир нечта учрашувларда майдонга тушдингиз. Бу ердаги қисқа фаолиятингизда чемпионатимиз қандай таассурот қолдирди?
— Чемпионатингиз савияси ёмон эмас. Кўп жамоаларнинг кучи деярли бир хил. Тўғри, кўп жамоаларга қарши ўйнаганим йўқ ва улар қандай кучга эга эканлигини кўзим билан кўрмадим. Тўқнаш келган клубларимиз орасида менга “Олмалиқ”нинг ўйини кўпроқ ёқди. Бу жамоанинг майдонининг ҳам ажойиб экан. Март ва апрель ойларида ёғингарчилик кўп бўлгани учун сифатли майдонларда ўйнаш имкониятига эга бўлмадик. Масалан, ўзимизнинг майдон ҳам талаб даражасида эмасди. Шу ҳам яхши ўйинлар кўрсата олмаганимизга таъсир қилди. Олмалиқдаги майдон яхши бўлгани боис кутилган ўйинни намойиш этиб сафарда очко олишни уддаладик.

— “Андижон”ни муваффақиятсизликлар гирдобидан чиқиб кетишига ишонасизми ва жамоанинг келажагига қандай қарайсиз?
— Мен биринчи навбатда андижонлик мухлисларни сарб қилишларини сўрайман. Омадсизликдан чиқиб кетиш учун ҳали кўп ишлаш керак. Жамоа биринчи лигадан кучлилар сафига чиққани боис таркибда катта ўзгаришлар бўлган. Футболчилар бир-бирларини билан унчалик тушуна олишмаётгани ҳам муваффақиятсизликларга сабаб бўляпти. Барқарор жамоага айланиш учун машғулотларда кўп меҳнат қилиш керак деб ўйлайман. Шунда жамоа ғалабаларга албатта эришади ҳамда чемпионатда жон сақлаб қолиш мақсадида эмас, юқори ўринлар учун курашади. Ишонаманки, олдинда ўйинлар кўп ва ҳаммаси яхши бўлади.

— “Андижон” сафида икки ой бўлдингиз ва озми-кўпми футболчиларнинг имкониятларини кўрдингиз. Таркибдаги ўйинчилар тўғрисида фикрингиз қандай?
— Жамоага ёмон ўйинчилар йиғилишмаган. Ҳаммаси иқтидорли ва маҳоратли футболчилардир. Фақат уларга ҳозирча бироз омад етишмаяпти. Майдонда футболчиларга уюшқоқлик етишмаётгандек кўринаётган бўлиши мумкин. Лекин сабр билан ишлашда давом этишса ғалабалар албатта келади. Яна қайтариб айтаман, ишлашда тўхтаб қолмаслик керак ва шунда ижобий натижалар ҳам албатта бўлади.

— Виктор, энди кейинги режаларингиз қандай?
— Биринчи навбатда уйга қайтиб бориб келажагим ҳақида ўйлайман. Украинада футбол мавсуми якунланиб бормоқда. Шунинг учун ҳали вақт бор. Маълум муддат уйда дам олиб, оиламга эътибор қаратаман. “Андижон”ни эрта тарк этганим билан футболдан кетиш ниятим йўқ ва энди ўзимга янги жамоа топишга ҳаракат қиламан. Бироқ бизда ҳозир бироз нотинч ҳолат бўлгани учун олдиндан бир нима дейиш қийин. Уйга бориб вазиятга қараб иш қиламан.

— Агар Ўзбекистон жамоаларидан яна таклиф тушса келармидингиз?
— Албатта, таклифни қабул қилардим. Ўзбекистон менга жуда ёқди. Одамлари меҳмондўст ва яхши. Шу боис бундай мамлакатга қайтишни ким ҳам хоҳламайди дейсиз. Агарда жамоаларингиздан таклифлар бўлса, иккиланмасдан яна юртингизга келардим. Балки яна Ўзбекистонда ўйнаш имкониятига эга бўларман. Буни вақт кўрсатади.

 

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 17:39, 25.04.2014.
Ўқилди: 3837 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.