Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида давом этаётган теннис бўйича BRD Nastase Tiriac Trophy турнирининг жуфтлик баҳсларида Денис Истомин финалга чиқди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси чехиялик Лукаш Росол билан бирга ярим финал учрашувида АҚШ ва ЖАРлик теннисчилар – Эрик Буторац ва Равен Клаасенга қарши кортга чиқишди.
Аслида бу учрашув кеча бошланган эди. Дастлабки сет Истомин ва унинг дўсти фойдасига ҳам ҳал бўлганди (6:3). Бугун давом этган иккинчи сет рақиблар фойдасига ҳал бўлди — 6:3.
Учинчи сет эса катта тай-брек тарзида ўтказилди ва унда Ўзбекистон/Чехия теннисчилари жуфтлиги 10:5 ҳисобида ғалаба қозонди.