"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 35-турида "Осасуна"га қарши ўйинда жамоа ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг хизматидан фойдаланмаслиги мумкин.
"Бэйл касалликдан сўнг ўзини яхши ҳис қилмаяпти. "Осасуна"га қарши майдонга тушадими ёки "Бавария"га қарши жавоб учрашувига тайёрланадими, буни якшанба куни ҳал қиламиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз кўп эмас, бир-икки ўзгартииш қиламиз. "осасуна"га қарши ўйин биз учун жуда муҳим", - дейди Анчелотти.