"Бавария" бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг фикрича, жамоа яримҳимоячиси Франк Рибери йилнинг энг яхши футболчиси номзодига хос ўйин кўрсатмаяпти.
"Риберининг яхши ўйин кўрсатмаётганида менинг айбим бордир. У ўтган йили жаҳон савиясидаги ўйинчи бўлган, бу йил эса - йўқ. Балки, бу менинг ишим билан боғлиқдир.
Биз март ойидаёқ чемпионликни ҳал қилдик ва жуда ёмон ўйнаяпмиз деган фикрга қўшилмайман. Мен "Бавария"га ишлаш учун келганман, ишим ҳақидаги таҳлилларни ўрганиш учун эмас", - дейди Гвардиола.