Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Жозе Моуриньо: "Чемпион "Манчестер Сити" ёки "Ливерпуль" бўлади"

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббий Жозе Моуриньо Англия чемпионати доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйиндан сўнг (2:0) икрларини билдирди.

"Энди чемпионларни иккала ўйинда ҳам ютганмиз десак ҳам бўлади. Агар "Ливерпуль" чемпион бўлса - уларни икки ўйинда ҳам мағлуб этдик, агар "Сити" чемпион бўлса - уларни ҳам икки ўйинда мағлуб этганмиз.

Бу ғалабадан сўнг учинчи ўринни кафолатлаш учун бизга яна бир очко керак бўлади. Жамоа яхши мавсум ўтказди, баъзи жабҳаларда ўсишга эришганимиз ёқди.

Чемпион "Манчестер Сити" ёки "Ливерпуль" бўлади, бизнинг байрам қилишимизга ҳожат йўқ.

Кўпчилик бизни "Энфильд"да 3:0 ёки 5:0га ютқазади деб ўйлаган эди. Кўпчилик бу ерда натижага эришиб бўлмайди деб ҳисоблаган эдилар.

Аммо йигитлар ажойиб футбол кўрсатдилар, мен улар ва мухлислар учун хурсандман. Мен жамоада доим шундай руҳ бўлишини истар эдим", - дейди Моуриньо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:29, 27.04.2014.
Ўқилди: 4957 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик