«Атлетико» президенти Энрике Сересо Европа чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Челси»га қарши ўйин олдидан ҳазиллашишга ҳам улгурди.
«Лондонда бешта автобус йўқолиб қолибди. Менимча, улар бугун бизга қарши майдонга тушса керак»,- дейди Сересо.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» ҳамда «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ўйин бугун 23:45да бошланади. Хабарингиз бор, «Челси» Мадриддаги ва Англия чемпионати доирасидаги «Ливерпуль»га қарши учрашувлардаги ўйини билан «автобус» лақабини орттириб олди.