El Pais нашри журналисти Диего Торрес "Ўзгача: Жозе Моуриньонинг сирли дунёси" киобида португалиялик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятида топ-клубларга қарши ўйинларда етти қоидага амал қилгани ҳақида маълумот берган.
1. Кам хато қилган жамоа ғалаба қозонади.
2. Футбол рақибни хато қилишга мажбур қилганни қўллайди.
3. Меҳмондаги ўйинларда ўзингнинг устунлигингни намойиш этмаганинг маъқул, яхшиси рақибни хато қилишга мажбур қил.
4. Тўпни назорат қилган жамоа кўпроқ хато қилади.
5. Тўп назоратидан воз кечган жамоада хато қилиш эҳтимоли камроқ бўлади.
6. Ким тўпни назорат қилса - уни қўрқув назорат қилади.
7. Тўпсиз жамоа устунроқ бўлади.
Чемпионлар лигасининг 10 мавсумида Моуриньонинг жамоалари 8 марта яримфиналга чиққан ва икки марта ғолиб бўлган. 2013-14 мавсумда АПЛнинг топ-6 клублари билан учрашувда бир марта ютқазган (7-2-1).