Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Азамат Абдураимов «Андижон»дан кетгани йўқ

Баҳо:
+-1 | -

Бугун arena.uz ва uff.uz интернет сайтларида “Андижон” жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов истеъфога чиқарилгани ва унинг ўрнига Нўъмон Ҳасанов таклиф этилгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди.

Аввало шуни айтиб ўтамизки, бу маълумотлар асоссиз бўлиб, “Андижон” жамоасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. “Локомотив” билан бўлган ўйиндан кейин футболчилар бугун клуб қароргоҳига йиғилишди ва айни пайтда машғулотларни бош мураббий Азамат Абдураимовнинг ўзи ёрдамчилари билан биргаликда ўтказмоқда. Бундан кўриниб турибдики, Абдураимов жамоадан кетгани йўқ.

Тўғри, “Андижон” учун мавсум муваффақиятли бошлангани йўқ. Албатта, кетма-кет мағлубиятлар ҳеч кимга ёқмайди. Лекин Абдураимов ва мураббийлар штаби вазиятни ижобий тарафга ўзгартиришга бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда. Шу боис “Бухоро”га қарши ўйинга жамоа жиддий суръатда тайёргарликка киришди. Тўғри, жамоа мағлубиятга учраса, биринчи навбатда мураббий айбдор саналади. 5-турда “Динамо” жамоаси билан бўлган учрашувдан кейин йиғилиш ўтказилди. Унда Абдураимов бош мураббийнинг ишидан қониқишаётгани ёки қониқиш ҳосил қилишмаётганини футболчилардан очиқ сўраганди. Барча футболчилар бош мураббийга ишонишларини ва ҳаммаси яхши бўлишини айтишган.

Албатта, мухлислар севимли жамоаларидан фақат ғалаба кутишади. Ишонамизки, “Бухоро” билан бўладиган ўйинда “Андижон” футболчилари ишқибозларни хурсанд этишади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 22:09, 30.04.2014.
Ўқилди: 3614 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.