"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ яримфиналида "Челси"га қарши жавоб учрашувидан сўнг фикрларини билдирди.
"Биз финалга чиқиш учун бор имкониятимизни ишга солдик ва худди "Реал"дек бунга ҳақли эдик. Фернандо Торрес гол урди, аммо бизнинг ҳар бир голимиз иккитага юришини билар эдик, гол уриш учун ҳаракат қилиш лозим эди.
Бугунги натижа жамоавий меҳнат эвазига қўлга киритилди. Биз эртакдаги финалга чиқишни уддаладик. Тактика томонидан бизнинг биринчи голимизгача оғир футбол бўлди. Шундан сўнг ўйин очилди ва тенгликни тикладик", - дейи Симеоне.