Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади

Баҳо:
+ | -

1995 ва ундан кейинги йилларда туғлилган футболчилардан иборат Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси Тошкент шаҳридаги йиғинини якунлади.

Сергей Лушан бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 30 апрель куни Тошкентда йиғин давомидаги сўнгги назорат учрашувида Тошкентнинг «НБУ Осиё» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашув ёшлар терма жамоасининг тўлиқ устунлиги остида ўтди ва Сергей Лушан шогирдлари учрашувни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлашди – 7:0.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари тажрибали дарвозабон Юрий Цой қўриқлаётган дарвозани уч маротаба ишғол этишди. Танаффусдан Сергей Лушан шогирдлари рақиб дарвозасини яна тўрт бора нишонга олишди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон U-19 бош мураббийи Сергей Лушан учрашувда йиғинга жалб этилган барча футболчиларнинг хизматидан фойдаланди. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг навбатдаги йиғини май ойи сўнггида ўтказилади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Назорат учрашуви. 30 апрель.

Тошкент. ЖАР стадиони

Ўзбекистон (U-19) - «НБУ-Осиё» - 7:0

Ўзбекистон (U-19): Дилшод Ҳамроев, Фирдавс Абдусалимов, Одил Ҳамробеков, Достон Турсунов, Акром Комилов, Жавоҳир Соҳибов, Сардор Азимов, Жамшид Болтабоев, Элдор Шомуродов, Андрей Сидоров, Аслиддин Абдиев.

Захирадан тушганлар: Шерзод Абдураимов, Александр Беляев, Зоҳид Акбаралиев, Абдулла Комилов, Ислом Қобилов, Мурод Ражабов, Хуршид Ғиёсов, Забихилло Ўринбоев, Иззатилла Абдуллаев, Абдурасул Иномов.

Голлар: А.Сидоров (2та), С.Азимов, З.Акбаралиев, И.Абдуллаев, , Э.Шомуродов, Ж.Соҳибов

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:28, 01.05.2014.
Ўқилди: 3690 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.