«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйиндан кейин шогирдларининг ўзига келиб олганини таъкидлади.
«Футболчилар ўзларига келишди. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Бизнинг олдимиздаги вазифа премьер лигадаги иккита ўйинда ғалаба қозониш ва рақибларимизнинг ўйинларини кузатиш. Шогирдларим мавсумни ёмон ўтказишмади.
Азарнинг сўзлари (Азар жамоанинг қарши ҳужум учун ўйнашини таъкидлаган эди)? У биринчи эҳтирослар сабаб шундай деган. Буни жиддий қабул қилиш керак эмас»,- дейди мураббий.