"Милан" бош мураббийи Кларенс Зеедорф Италия чемпионатининг 36-турида "Интер" билан учрашувдаги ғалабадан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Дерби ҳаяжонли кечди. "Милан" билан, унинг рақиб билан қандай жанг қилгани билан фахрланаман. Еврокубокларда қатнашиш учун охиригача курашишимизни такрор айтаман. Биз ўзимизга ишонамиз, бунга кучимиз етади", - дейди Зеедорф.
Айни пайтда "Милан" 54 очко билан мусобақа жадвалининг саккизинчи поғонасида бормоқда , бешинчи ўринда бораётган "Интер"да 57 очко бор.