Олий лиганинг 7-турида “Металлург” қарши кечган ўйиндан сўнг мураббийлар штаби футболчиларга қисқа муддатли дам беришга қарор қилди. Навбатдаги учрашув 16 май куни Фарғонада “Олмалиқ”қа қарши кечади. Мазкур учрашувга тайёргарлик 7 майдан бошланади. Шу куни футболчилар жамоа қароргоҳига етиб келади ва машғулотларга киришилади.
Қолаверса шуни қўшимча қилиш керакки, ҳозирча ҳеч бир футболчи жамоани расман тарк этмаган.