«Бунёдкор» ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов «Футбол шарҳи» кўрсатуви меҳмони бўлмоқда.
«Терма жамоа яхши ҳолатда. Ўртоқлик ўйинлари ташкил қилингани жуда яхши бўлди. Кучли жамоалар билан ўйнаш учун биз ҳам кучли бўлишимиз керак. Менимча, ўртоқлик ўйинларидан кейин Осиё чемпионатига яхши ҳолатда борамиз.
Кореяга қарши ўйиндаги автогол ҳақида гапирадиган бўлсам, яна бир бор мухлислардан кечирим сўрайман. Буни атайлаб қилганим йўқ. Ҳамма футболчининг бошида бор бундай ҳолатлар. Мураббийлар ва футболчилар мени қўллаб-қувватлашди. Ҳеч ким мағлубиятда мени айблагани йўқ, фақат бир гуруҳ мухлисларни ҳисобга олмаганда.
«Ал-Ҳилол» билан ўйинга бизнинг олдимизга фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилади. «Бунёдкор» доим гуруҳдан чиқишни уддалаган. Аввал легионерлар эвазига бўлса, ҳозир маҳаллий футболчилар билан. Жамоа легионерларнинг аҳамияти катта эмас. Нима қилиб бўлса ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак»,- дейди Акмал.