Reklama
Барселонада бўлиб ўтган MWC 2014 кўргазмасида кўплаб янгиликлар, шулар қаторида LGнинг LIII серияси смартфонлари ҳам намойиш этилди. Ушбу серия моделлари учта: энг кичиги L40, ўртачаси L70 ва энг каттаси L90 бўлиб, у веб-ресурслардан, ижтимоий тармоқлардан, почтадан ва бизнес учун турли иловалардан фаол фойдаланувчилар учун жуда мос келади.
Ташқи кўриниши ва эргономикаси
Қора ва оқ рангларда бозорга қўйилаётган LG L90 смартфони қулай ўлчамларда, корпус четлари доирасимон бўлиб, орқа қопқоғи лок шимдирилган матога ўхшаш ажойиб бир текстурага эга. Бу қопқоқ аппаратни бармоқ излари ва кирлардан ҳимоялайди. Компания дизайнерлари томонидан қурилма шакли қайта ишлангани боис энди телефонни чўнтакка солиш ёки қўлда ушлаб юриш жуда қулай бўлади. Смартфон бутунлай пластикдан ясалган бўлиб, унинг ён қисмига металлсифат кумушранг тасма туширилган. Аппаратнинг блокировкалаш тугмачаси ўнг томонда, товуш регулировкаси эса ҳар доимгидек чапда жойлаштирилган. Экраннинг қуйи қисмида уч асосий функция клавишларидан ташқари зарур ҳолатларда SIM-карталарнинг мавжуд иккитасидан қайси биринидир алмаштиришингиз учун махсус яратилган тўртинчи клавиш ҳам ўрнатилган.
LG L90 смартфонининг экрани ҳаттоки ҳозирги андозалар бўйича ҳам жуда катта бўлиб, унинг диагонали 4,7 дюймни, дисплей улчамлари эса 940х540 нуқтани ташкил этади. IPS матрица ҳаттоки қуёш тушиб турганида ҳам осон ўқилиши учун қулай ёрқинлик захирасига эга.
Смартфонда 8-мегапикселли камера ўрнатилган бўлиб, у 3264x2448 пиксел ечимида суратга олади. Кучли ёритгич эса ҳаттоки қоронғулик ҳолатда ҳам сифатли суратга тушириш имконини беради. Камера 1920×1080 пикселларда (30 fps) HD сифатида видеога олиши мумкинлигини ҳам қайд этиб ўтиш лозим.
Аппарат қисми
Оператив хотира ниҳоятда яхши – 1 ГБ, ички хотира эса 8 ГБ. Аммо қурилма 32 ГБ ликкача бўлган ҳажмдаги micro SD карталарни бемалол ўқийди. LG L90 максимал частотаси 1,2 ГГц бўлган кучли 4-ядерли Qualcomm Snapdragon 400 (MSM8226) чипида ишлайди. 2 540 мАч сиғимли аккумулятор қуввати ўртача 15-16 соатлик меъёрдаги фаол ишлаш учун етади, аммо тўхтовсиз ўйинлар ўйнаш ёки видеолар кўриш учун қўшимча қувватланиб олишингиз керак бўлади.
Дарвоқе, L90 га киритилган ИК порти ёрдамида смартфондан телевизорлар, DVD/BR плеерлар учун пульт сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
Дастур қисми, KnockCode
Сўнгги версиядаги GoogleAndroid 4.4.2 (KitKat) аппарати LG Electronics нинг ажойиб фикрлари билан тўлдирилган. Масалан, “тўла ҳажмли скриншот” функцияси веб-саҳифалар нусхаларини тўлиғича сақлаб қолиш имконини беради. «Смарт-буфер» эса махсус саҳифа элементларидан кўплаб нусха олиш учун яратилган бўлиб, бу эса кейинчалик ҳужжатда уларнинг ҳар биридан алоҳида фойдаланиш имкониятини беради. Бундай функциялар, биринчи навбатда, ишбилармон одамларга ёки фаол турмуш тарзини кечираётганлар учун фойдали бўлиши мумкин.
Шубҳасиз, смартфоннинг энг қизиқарли функцияси KnockCode дир. Энди фойдаланувчилар экранга билинар-билинмас тақиллатиш орқали қурилма дисплейини уйқу режимидан осонгина чиқаришлари ёки ушбу режимга киритишлари мумкин. Шунингдек KnockCode ёрдамида маълумотларнинг сақланишидан хавотирланмасак ҳам бўлади, улар ишончли ҳимояланган.
LG Electronics компанияси ҳар доим харидорнинг истагини рўёбга чиқара олган, шунинг учун ҳам L90 смартфони жуда ғаройиб ва мукаммал чиқди. Деярли камтаргина нархга унда нафақат оддий фойдаланувчи учун, ҳаттоки замонавий гаджетларга юқори талаблар қўядиганлар учун ҳам керакли бўлган барча нарсалар бор.
LG Electronics тақдим этадиган бошқа янгиликлар ҳақида Сиз ушбу жойда ўқиб олишингиз мумкин.