"Тоттенҳэм" клуби ўзининг расмий твиттерида АПЛ 37-турида "Ливерпуль"нинг "Кристал Пэлас" билан қайд этган дуранги ҳақида (3:3) твит ёзди.
"Аёвсиз, аммо жуда кулгули! "Ньюкасл"нинг 90-йиллардаги шўнғишидан кейинги энг катта омадсизлик", деб ёзилган эди "шпорлар"нинг твитида.
Кечроқ твит ўчирилиб ташланган.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенҳэм" мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.